Германиянинг Эссен шаҳри прокуратураси хабарига кўра, 16 ёшли украиналик йигит ҳамюрти — 32 ёшли аёл ва унинг бир ярим ёшли қизини ўлдирганини тан олди ва ҳибсга олинди.
Прокуратура маълумотига кўра, жиноят якшанба куни Дорстен шаҳрининг Хольстерхаузен туманида содир этилган. Ўша куни 32 ёшли украиналик аёл ва унинг чақалоқ қизининг жасадлари топилган.
Кечки пайтда ҳодиса жойига яна бир украиналик — 16 ёшли йигит келиб, ўз қилмишига алоқадорлигини тан олган. Шу заҳоти у ҳибсга олинган.
Ҳозирда жиноят юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда, бошқа маълумотлар очиқланмаган.