Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Германияда табиий офат қурбонлари сони ошмоқда

Германияда табиий офат қурбонлари сони ошмоқда

Германиянинг ғарбий қисмидаги Шимолий Рейн-Вестфалия ва Рейнланд-Пфальц федерал штатларида кучли ёмғирлар оқибатида келиб чиққан тошқинлар қурбонлари сони 103 кишига етди, деб ёзади "Aнадолу".

Рейнланд-Пфальц Бош вазири Малу Драйернинг айтишича, сўнгги маълумотларга кўра тошқин қурбонлари сони 60 кишини ташкил этган.

Шимолий Рейн-Вестфалияда ўлганлар сони 43 тага етди.

Мудофаа вазири Aннегрет Крамп-Карренбауер Германияда тошқинлар сабабли ҳарбий сафарбарлик эълон қилди.

Крамп-Карренбауернинг аниқлик киритишича, табиий офат оқибатларини бартараф этишда Бундесвернинг 850 аскари қатнашмоқда.

Иккала федерал штат ҳудудида ҳам уйлар вайрон бўлди, кўпчилиги қуламоқда, кўчалар сув остида.

Киритилди: 01:11 18.07.2021. Ўқилди: 3306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!