Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Германияда сайёҳлар бўлган автобус фалокатга учради. 19 киши жароҳат олди

Германияда сайёҳлар бўлган автобус фалокатга учради. 19 киши жароҳат олди

Германиянинг шарқида сайёҳлик автобуси фалокатга учради. Натижада камида 19 киши жароҳат олди, улардан уч нафари оғир аҳволда, деб хабар беради Moz.de.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан 09:50 да Коттбус (Бранденбург) яқинидаги A13 автомагистралида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус тўсиққа урилиб, ён томонига қулаган.

Воқеа жойига олтита вертолёт, 30 та тез ёрдам машинаси ва 22 та ўт ўчириш бригадаси етиб келган.

Киритилди: 17:54 30.07.2021. Ўқилди: 1359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!