Бугун 21 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Германияда Қуролли кучлар сони 12 йилдан бери илк бор кескин ошди

Германияда Қуролли кучлар сони 12 йилдан бери илк бор кескин ошди

Германия Қуролли кучлари (Бундесвер) шахсий таркиби сўнгги 12 йил ичида илк марта сезиларли даражада ошди ва ҳозирда 184,2 минг нафар ҳарбий хизматчини ташкил этмоқда.

DPA агентлигига таяниб хабар қилишича, бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Борис Писториус маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳарбий хизматга қабул қилиш кўрсаткичлари мажбурий хизмат тўхтатилганидан бери энг юқори даражага етган. 2026 йилда ҳам кўплаб фаол ва рағбатли эркаклар ва аёллар Бундесвер сафларини тўлдириши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳарбийлар сони 2025 йил охирига нисбатан тахминан 3 минг нафарга ошган. Писториус бу ўсишни Бундесверга бўлган ишонч белгиси деб баҳолади.

Киритилди: 22:19 20.01.2026. Ўқилди: 263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!