Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Германияда кучли қор ёғиши оқибатида транспорт ҳаракати издан чиқди

Германияда кучли қор ёғиши оқибатида транспорт ҳаракати издан чиқди

Германияда кучли қор ёғиши оқибатида транспорт ҳаракати издан чиқди — Deutsche Welle.

Агентликнинг маълум қилишича, Гессен федерал ерида А3 автомагистралининг Раунхайм ва Идштайн ўртасидаги қисмида 30 км узунликдаги тирбандлик юзага келди. Машиналар йўлда соатлаб қолиб кетди.

3 феврал куни Франкфурт-Майн шаҳридаги аэропортда учиш-қўниш йўлакларидаги қор туфайли парвозларни тўхтатди. Самолётлар ҳам музлашга қарши махсус ишловдан ўтказилди.

Кучли қор ва музлама Майнс ва унинг атрофида транспорт тартибсизлиги ва жамоат транспортининг ҳаракати чекланишига олиб келди. Маҳаллий полиция вакили ёмон об-ҳаво шароити туфайли камида 85 та ЙТҲ содир бўлганини маълум қилди.

Болтиқ денгизи қирғоқларида, жумладан Рюген оролида портдаги тўсиқлар музлаб қолгани айтилмоқда.

Киритилди: 16:55 04.02.2026. Ўқилди: 398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!