Мамлакат Бундестаги электромобил харид қилувчи жисмоний шахсларга 1500 евродан 6000 еврогача давлат субсидияларини ажратиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Ушбу тўловларни олиш учун оилавий даромад йилига 80 минг евродан (икки фарзандлилар учун 90 минг евродан) ошмаслиги лозим.
Давлат кўмаги 2026 йил 1 январдан кейин рўйхатдан ўтган машиналарга тааллуқли бўлиб, аризалар май ойидан бошлаб онлайн қабул қилинади. Субсидия миқдори автомобил турига боғлиқ: тўлиқ электрли моделлар учун 3000 евро, гибридлар учун эса 1500 евро этиб белгиланган. Бу орқали Германия ҳукумати кам даромадли аҳолини экологик транспортга ўтишга рағбатлантиришни ва ички ёнув двигателли машиналар сонини камайтиришни режалаштирмоқда.