Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер Германия молия вазири Кристиан Линднерни ишдан бўшатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шунингдек, у адлия вазири Марко Бушманни ва таълим ва тадқиқот вазири Беттина Старк-Вацингерни ишдан бўшатди. Учаласи ҳам Озод Демократик партия вакили саналади.
7 ноябрь куни Штайнмайер, агар депутатлар канцлер Олаф Шолцга ишонишдан бош тортса, Бундестагни тарқатиб юбориш ва Германияда муддатидан олдин парламент сайловларини бошлашга тайёрлигини маълум қилди. Президент канцлер ундан молия вазирини ишдан бўшатишни сўраганини, шундан сўнг адлия, таълим ва тадқиқот вазирлари ундан истеъфога чиқишни сўраганини эслади.
3 ноябрь куни Шолц Германия Социал-демократик партияси (СПД) ҳамраиси Ларс Клингбейл билан СПД, Яшиллар ва Озод демократик партияларни ўз ичига олган ҳукмрон «Светофор» коалициясидаги келишмовчиликлар юзасидан фавқулодда маслаҳатлашувлар ўтказди.
Молия вазири Кристиан Линднер ва Иқтисодиёт вазири Роберт Хабек тақдим этган Германия иқтисодиётини инқироздан олиб чиқиш бўйича қарама-қарши режалар муҳокама мавзуси бўлди.