Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Германия ўз фуқароларини Эронни тарк этишга чақирди

Германия ўз фуқароларини Эронни тарк этишга чақирди

Германия Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатлар томонидан ҳарбий ҳужум уюштирилиши мумкинлиги таҳдиди туфайли немисларни Эронни тарк этишга чақирди.

Германия Ташқи ишлар вазирлиги вакили бу ҳақда журналистларга маълум қилди.

"Чекланган бўлса-да, Эроннинг қўшни давлатлари билан тижорат рейслари ва ҳаво қатнови очиқлигича қолмоқда ва қуруқлик орқали саёҳат қилиш ҳам мумкин", деди у.

Дипломатнинг таъкидлашича, агар вазият кескинлашса, консуллик ёрдами кўрсатиш деярли имконсиз бўлади.

Reuters аввалроқ манбаларга таяниб хабар берган эдики, Қўшма Штатлар Теҳронни ядровий битим учун қулай шартларни қабул қилишга ундаш ва шу билан бирга тўлиқ кўламли ҳужумдан қочиш учун Эрон ҳарбий ва ҳукумат иншоотларига чекланган зарба беришни кўриб чиқмоқда. Ушбу манбаларга кўра, бундай зарба бир неча кун ичида амалга оширилиши мумкин. CBS хабар беришича, операция 21 февралда бошланиши мумкин.

Киритилди: Бугун 11:20. Ўқилди: 416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!