Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Германия уруш тугагунча Украинани молиялаштиришда давом этишини билдирди

Германия уруш тугагунча Украинани молиялаштиришда давом этишини билдирди

Германия Россия билан мақбул тинчлик келишувига эришилгунига қадар Украинани молиявий қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

«Германия масъулиятли тинчлик келишуви тузилмагунча Украинани қўллаб-қувватлайди», — деди вазир.

Унинг таъкидлашича, Киевга ёрдам бериш Германиянинг ҳам манфаатларига мос келади. Вадефуль Берлин Россияни душманона кайфиятдаги давлат деб ҳисоблашини таъкидлаб, унинг таъсирини жиловлаш зарурлигини билдирди.

Вазир ўз партияси — Христиан-демократик иттифоқ (ХДС) аъзоларини аҳолига Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш зарурлигини фаолроқ тушунтиришга чақирди.

«Биз бу масалада ўз далилларимизни келтиришда бироз ҳаддан ташқари эҳтиёткор бўлиб қолдик», — деб тан олди Вадефуль.

Шунингдек, у узоқ муддатли истиқболда Россиянинг иқтисодий қийинчиликлари Германия ва Киевни қўллаб-қувватлаётган бошқа давлатларникидан жиддийроқ бўлиши мумкинлигини айтди. Вазир мисол сифатида Совет Иттифоқининг парчаланишини келтириб, бу жараёнга иқтисодиётнинг заифлашуви ҳам таъсир кўрсатганини таъкидлади.

Вадефуль Украинага ёрдам кўрсатиш катта маблағ талаб қилишини ҳам тан олди. Унинг сўзларига кўра, Европа мудофааси ва хавфсизлигига йўналтирилган маблағларни бир вақтнинг ўзида мактаблар ёки йўллар қурилишига сарфлаб бўлмайди. Бироқ вазир Германия ҳужумга учраганларни қўллаб-қувватлаш борасида тарихий масъулиятга эга эканини таъкидлади.

Украина президенти Владимир Зеленский эса Брюсселдаги учрашувда уруш мамлакатга келаси йили 155 миллиард еврога тушишини маълум қилди. У Европа ҳамкорларидан мудофаа, қурол-яроғ ва мамлакат барқарорлигини таъминлаш учун қўшимча камида 70 миллиард евро ажратишни сўради.


Киритилди: 21:10 17.10.2026. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!