Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Германия терма жамоаси футболчилари Евродаги мукофот пулларининг салмоқли қисмини уйсизларга ёрдам бериш учун хайрия қилади

Германия терма жамоаси футболчилари Евродаги мукофот пулларининг салмоқли қисмини уйсизларга ёрдам бериш учун хайрия қилади

Немислар турнирдаги ғалаба учун 400 000 евро олиши мумкин.

Юлиан Нагельсманн шогирдлари “А” гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган ҳолда нимчорак финалга йўл олди. Бунинг учун ҳар бир ўйинчи Германия футбол ассоциациясидан 50 000 евро миқдорида бонус олади.

Мукофот миқдори ошиши мумкин: немислар чорак финалга чиққани учун ҳар бир футболчи 100 000 евро, ярим финалдаги иштирок учун 150 000, финалга чиққани учун 250 000, турнир ғолиблиги учун 400 000 олиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, германиялик футболчилар мукофот пулининг салмоқли қисмини уйсизларга ёрдам берадиган хайрия ташкилотларига ўтказади.

Киритилди: 06:23 28.06.2024. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!