Германия шу ҳафтада ўз ҳарбий хизматчиларини Гренландияга юборишни бошлайди.
Бу ҳақда Bild газетаси ўз манбаларига таяниб хабар берган.
Маълумотларга кўра, аввало оролга Бундесвер аскарларидан иборат илғор гуруҳ юборилади. Операция пайшанба кунидан бошланиши мумкин.
Газета қайд этишича, Гренландиядаги ҳарбий иштирокни кенгайтириш расман Европа НАТО мамлакатлари томонидан амалга оширилади, аммо операция Копенгагендан мувофиқлаштирилади, НАТО структуралари орқали эмас. Бунинг сабаби, альянсга кирган скандинав давлатлари, жумладан Гренландияга эгалик қилувчи Дания, АҚШдаги Норфолк штаби буйруғи остида бўлиши ҳисобланади. Шу билан бирга, операция АҚШ иштирокисиз ўтказилиши режалаштирилмоқда, дея ёзади Bild.
ФРГ мудофаа вазирлиги вакили газетага бу маълумотни ҳам тасдиқлай олмаслигини, ҳам рад эта олмаслигини билдирган.