Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Германия Саудияга қурол экспортини тўхтатди

Германия Саудияга қурол экспортини тўхтатди

Германия канцлери Ангела Меркел Саудия Арабистони Қошиқчи ўлими билан боғлиқ маълумотларни ошкор қилмас экан унга қурол сотишни тўхтатишини айтди.

Буни Меркел Ҳессен вилояти Ортенберг шаҳридаги Христиан Демократлар Иттифоқи тарафдорлари олдидаги нутқида айтди.

Германия канцлери: "Истанбулдаги Саудия консуллигида содир бўлган воқеага назар солинг, қанчалар даҳшатли. Таъкидлаб айтаманки, бу воқеани ошкор қилиш керак. Саудия воқеа билан боғлиқ маълумотларни ошкор қилмас экан унга ҳеч қачон қурол сотилмайди", деди.

Саудия Арабистони жорий йилда Германиядан қурол сотиб олишда Жазоирдан кейин иккинчи ўринда туради.

Жорий йилнинг дастлабки 8 ойида Саудия Германиядан 417 миллион еврога яқин маблағга қурол сотиб олди.

Киритилди: 11:48 25.10.2018. Ўқилди: 1078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!