Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган препарат билан коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
«Мен Германияда тасдиқланган вакциналарга ишонаман. Бугун мен биринчи AstraZeneca вакцинасини (дозасини) олдим. Эмлаш пандемияни тугатиш йўлидаги ҳал қилувчи қадамдир», деди 65 ёшли Штайнмайер.