Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Германия полицияси Пушкин ҳайкалининг ўғирланишини тергов қилмоқда

Германия полицияси Пушкин ҳайкалининг ўғирланишини тергов қилмоқда

Ьанбаларга кўра у металлоломга топшириб юборилган бўлиши мумкин

Мамлакат ғарбидаги Хемер шаҳрида рус ёзувчиси ва шоири Александр Пушкиннинг бронза ҳайкали ўғирлаб кетилди. Жиноят 27 июнга ўтар кечаси содир бўлган. Номаълум шахслар баландлиги қарийб 1,8 метр бўлган бронза скулптурани тош постаментдан кўчириб олишган ва жойида фақат шоир шарафига ёзилган ёзувли асос ҳамда металл маҳкамлагичларни қолдиришган.

Полиция баёнотига кўра, ҳолатда ҳеч қандай сиёсий мотивлар ёки Александр Пушкиннинг шахсига нисбатан ғаразли муносабат белгилари аниқланмаган. Тергов мазкур ўғриликни бронзани металлоломга топшириш мақсадида содир этилган, деган версияни энг эҳтимолий деб ҳисобламоқда.

"Биз бу оддий металл ўғриларининг иши деган фикрдан келиб чиқяпмиз. Улар бу борада ҳеч қандай виждон азобини ҳис қилишмаган", — деб баёнот берди полиция вакили.

Унинг сўзларига кўра, агар ушбу версия тасдиқланса, ёдгорлик аллақачон эритилиб, металлолом сифатида сотиб юборилган бўлиши мумкин. Хемер расмийлари ҳайкал ҳақида маълумот берганларга 1000 евро мукофот ваъда қилмоқда.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова буни "русофобча инкор этиш маданияти" кўриниши деб атади. Шу билан бирга, бундан бир неча кун олдин қўшни Хаген шаҳрида ҳам бронза ҳайкал — Пеппи Узунпайпоқ ёдгорлиги ўғирлаб кетилган эди, дейилади хабарларда.

Киритилди: 14:45 03.07.2026. Ўқилди: 1081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар