"Биз 10 йилга мўлжалланган узоқ муддатли шартномалар ҳақида гапиряпмиз. Учта немис компанияси SОCАR билан шартнома тузган. Бу газ Европа энергетика бозорини барқарорлаштириш учун муҳимдир", - деди Германиянинг Бокудаги элчиси Ралф Харлеманн.
Етказиб бериш Европа Иттифоқи доирасида, асосан Италия билан своп шартномалари орқали амалга оширилади, чунки Озарбайжон ва Германия ўртасида тўғридан-тўғри қувур линияси йўқ.
Маълумот учун, Германия йилига тахминан 85 миллиард кубометр газ истеъмол қилади.