Германия ўсиб бораётган хавфсизлик муаммолари фонида жамиятнинг барқарорлигини ошириш учун мактаб ўқув дастурларига фуқаролик мудофааси ва урушга қарши таълимни қўшиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Таклиф этилаётган ўқув дастури эвакуация ва биринчи ёрдам кўрсатиш машқларини, фавқулодда ҳолатлар, жумладан, сув тошқини, киберҳужум ёки электр таъминотидаги узилишларни симуляция қилишни ўз ичига олади.
Handelsblatt нашрига берган интервьюсида Ички ишлар вазири Александр Добриндт шундай деди: "Мен ўқув йили давомида юқори синф ўқувчилари билан битта жуфт дарс ўтказишни таклиф қиламан, унда эҳтимолий таҳдидлар сценарийлари ва уларга тайёргарлик кўриш усуллари муҳокама қилинади." Унинг фикрича, уруш ва инқироз шароитида ҳаракат қилишга ўргатиш мактаб ҳаётининг бир қисмига айланиши керак.