Германия канцлери Фридрих Мерц 2028–2034 йилларга мўлжалланган Европа Иттифоқи бюджети таклифида харажатларни кенг миқёсда қисқартиришга чақирди.
Мерц бу ҳақда Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Канцлернинг сўзларига кўра, Европа Комиссияси аввалги кўп йиллик бюджетга нисбатан харажатларни 60 фоизга оширишни таклиф қилмоқда. Унинг таъкидлашича, бу таклифлар бутун молиявий давр давомида бир неча юз миллиард еврога қисқартирилиши керак.
Мерц миллий бюджет харажатларини камайтириш зарурати туфайли харажатларни кўпайтириш Европа Иттифоқи мамлакатлари учун барқарор бўлмаган вазифа эканлигини таъкидлади.