Кеча Миллатлар лигаси доирасида Германия ва Голландия ўртасидаги учрашув ажойиб руҳда кечди. Ўйин жанговар дуранг билан тугади (2:2).
Бу натижа голландларнинг гуруҳда биринчи ўринни олиши учун етарли бўлди. Ўйинда яна бир кутилмаган ҳолат юз берди. Бош ҳакам руминиялик Оведеу Хацеган ўйин якунлангач йиғлаб юборди, Голландия терма жамоаси ҳимоячиси Ван Дейк эса уни овутди.
Referee Ovidiu Hategan recently lost his mother. Right after the FT whistle Virgil van Dijk went towards him to comfort him, while crying. This is beautiful.
— AFC Ajax ? (@TheEuropeanLad) 19 ноября 2018 г.
pic.twitter.com/NnHJMGCCGO
Гап шундаки, бош ҳакамнинг онаси вафот этган экан, Хацеган эса буни эшитгач кўз ёшларини тия олмаган, ўз навбатида вазиятни англаб етган ван Дейк унга далда берган.