Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Иоган Вадефул Рамаллоҳда Фаластин бош вазири Муҳаммад Мустафо билан учрашувдан сўнг маълум қилди.
Маблағлар, жумладан, озиқ-овқат ёрдами, сув таъминоти, соғлиқни сақлаш ва вақтинчалик уй-жой қурилишига сарфланади. Германия шу тариқа Фаластин ҳудудидаги энг йирик донорлардан бирига айланади – 2023 йил октябридан бошлаб кўрсатилган гуманитар ёрдамнинг умумий миқдори 333 миллион еврони ташкил қилади.
Асосий эътибор озиқ-овқат ёрдами, бирламчи тиббий ёрдам ва психологик-ижтимоий ёрдамга қаратилган.