Германия ҳукумати бензин солиғини литри учун 14 евроцентга камайтиришни режалаштирмоқда ва унинг нархини нефть нархига қараб чеклашни кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Bild газетаси хабар бермоқда.
Газета хабарига кўра, таклифлар ҳали Германия федерал штатлари раҳбарлари билан муҳокама қилинмаган.
Бироқ, музокаралар билан таниш бўлган иккита Reuters манбаси музокаралар давом этаётганини ва чора-тадбирларни молиялаштириш масаласи очиқлигича қолганини айтди.