Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ғазодаги ҲАМАС етакчиси ҳаракатни қуролсизлантиришга қарши

Ғазодаги ҲАМАС етакчиси ҳаракатни қуролсизлантиришга қарши

Фаластиннинг Ғазо секторидаги ҲАМАС ҳаракати етакчиси Халил ал-Ҳайя радикалларнинг қуролсизланишига кескин қарши чиқди.

Унинг видеомурожаати Қатарнинг Al Jazeera телеканали томонидан эфирга узатилган.

"Ҳамаснинг мавжудлиги ва унинг қуроллари бевосита ишғол билан боғлиқ. Қурол олиб юриш халқимиз вакилларининг табиий ҳуқуқидир", - деди ал-Ҳайя.

Шунингдек, у Исроилнинг сўнгги таклифида “ишлаб бўлмайдиган шартлар” борлигини айтди.

Ал-Ҳайянинг қайд этишича, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати март ойи охирида илгари сурган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича воситачилар таклифига рози бўлган, Исроил эса белгиланган шартларни рад этган.

Киритилди: 08:59 18.04.2025. Ўқилди: 698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!