Исроилнинг кутилмаган ҳужумлари оқибатида "ўлим жуда яқин" эканлиги ҳис қилинмоқда.
Al-Jazeera: Ҳозир ўлим жуда яқинлашиб қолди. Бу ерда хавфсиз жой қолмади.
Бу шифохонага ҳужум қилинмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ. Исроилнинг бу ердаги тиббиёт муассасаларига атайлаб ҳужум қилган тарихи мавжуд.
Чорасизликдан тобора кўпроқ одамлар бу шифохонага келаётганини кўряпмиз. Улар халқаро ҳуқуқ бўйича ҳимояланган тиббиёт муассасаси бўлгани учун бу ер уларни асрайди деб ўйлашади. Шу сабабли улар шифохонага оқиб келишмоқда.
Бироқ, уларнинг ички хавотири ва ташвишини чуқур ҳис қиламиз. Биз ҳам бу ташвишни баҳам кўрамиз, чунки ўзимиз ҳам хавотирдамиз.
Бу ерда ҳеч нарса хавфсиз эмас... Қайси бинога зарба берилишини билмайсиз. Олдингизда кетаётган машинага ҳаво ҳужумида зарба тушиши-тушмаслигини билмайсиз.
Буни олдиндан айтиб бўлмайди. Бу ердаги ҳужумларнинг кўпчилиги кутилмаганда содир бўлади.
Кеча мактабга шундай ҳужум уюштирилди... Мактабга учта бомба ташланди. Ичкарида бўлган одамлар балконлардан ёки ўзлари яширинган синф хоналарининг деразаларидан одам таналарининг қандай учиб чиқаётганини кўрганликларини тасвирлаб беришди.
Бу - айни ҳақиқат. Бизни хавотирга солаётган нарса ҳам шу. Энди ўлим жуда яқин эканлигидан биз жуда қўрқиб кетмоқдамиз.