Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ғазода тўхтовсиз ҳалокат: бир кунда 30дан ортиқ қурбон, озиқ-овқат тугаяпти

Ғазода тўхтовсиз ҳалокат: бир кунда 30дан ортиқ қурбон, озиқ-овқат тугаяпти

Исроил ҳужумларида 30 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, Ғазода озиқ-овқат захиралари тугаяпти.

Исроилнинг Ғазога нисбатан шафқатсиз ҳужумлари давом этмоқда. Шимолдаги қамал қилинган асосий шаҳар ичимлик суви билан таъминлай олмай қолди, тонгдан бери 30 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.

Исроил Ғазо шаҳрининг жанубий ҳудудларидан кўпроқ аҳолини мажбурий кўчиришни буюрмоқда. БМТ маълумотларига кўра, Исроил 18 март куни тинчлик битимини бузганидан бери 280 мингга яқин фаластинлик мажбурий равишда кўчирилган.

Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти президенти айтишича, Исроилнинг яқинда 15 нафар тиббиёт ходими ва тез ёрдам кўрсатувчи шахсларни ўлдириши - бу ҳарбий жиноят ҳисобланиб, Ғазодаги урушнинг "энг қора лаҳзаларидан бири" бўлди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши урушида камида 50 523 фаластинлик ҳалок бўлгани ва 114 638 нафари яралангани тасдиқланган. Ҳукумат матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етказди.

Киритилди: 19:37 04.04.2025. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!