Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Фаластинликлар қурбонлари сони 37,9 мингга яқинлашди

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Фаластинликлар қурбонлари сони 37,9 мингга яқинлашди

Исроил қўшинларининг ўтган йилнинг октябрь ойи бошидан буён Ғазо секторида олиб бораётган ҳарбий амалиёти натижасида 37,9 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди, 87 мингга яқин киши жароҳатланди.

Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг Телеграм'даги каналида шундай маълумотларни эълон қилди.

“Ўтган йилнинг октябр ойи бошидан ҳозирги кунга қадар 37 877 фаластинлик Ғазода Исроил тажовузи қурбони бўлди, яна 86 969 нафари яраланди”, — дейилади департамент баёнотида.

Департамент маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Исроил кучларининг Ғазонинг турли ҳудудларини бомбардимон қилишлари ва ўққа тутиши оқибатида 43 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, яна 111 нафари яраланган.

Киритилди: 17:22 30.06.2024. Ўқилди: 436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!