Исроилнинг Ғазо шаҳрига берган зарбалари оқибатида уч нафар фаластинлик ҳалок бўлди, яна саккиз киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда Фаластиннинг Shehab агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, зарба шаҳарнинг ғарбий қисмида жойлашган Ал-Катиба ҳудудига берилган.
"Ғазо шаҳри ғарбидаги Ал-Катиба ҳудудига Исроил томонидан берилган зарбалар оқибатида уч нафар фаластинлик — икки бола ва бир аёл ҳалок бўлди. Яна саккиз киши жароҳат олди", — дейилади хабарда.