Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Ғазо секторини ер билан яксон қилиш буюрилган”

“Ғазо секторини ер билан яксон қилиш буюрилган”

Исроилнинг Ғазо секторидаги операциясида қатнашган аскарлар уларга қандай буйруқлар берилганини маълум қилди. Ҳарбийлар “Сукунатни бузиш” (Breaking the Silence) инсон ҳуқуқлари ташкилотига бу борада маълумот берди. Бу ҳақда TRT хабар берди.

Аскарлар сектор ҳудудларини “стерил зона”га айлантириш бўйича аниқ буйруқ олган. Унга кўра, кенглиги 1,5 километргача бўлган ҳудудда бино, экин ёки иссиқхона қолмаслиги керак бўлган. Гап “Нэтсарим йўлаги” ва Ғазонинг шарқий чегараси бўйлаб жойлашган ҳудудлар ҳақида кетмоқда.

Асосий вазифа — вайрон қилиш. Ҳаммасини текислаш керак, деган сержантлардан бири.

Breaking the Silence маълумотларига кўра, армия 3500 га яқин бино ва 35 фоизгача қишлоқ хўжалиги ерларини вайрон қилган, бу эса Ғазонинг озиқ-овқат хавфсизлигини жиддий таҳдид остига қўйган.

Ҳарбийлар бутун кварталларни оғир техникалар ва бульдозерлар билан буткул вайрон қилиш, қурбонлар жасадларини олиб чиқиш, ерларни миналаштириш ҳақида сўзлаб берган. Уйлар, фермер хўжаликлари ва иссиқхоналар вайрон қилинган. Операция ҳудудига яқинлашган ҳар қандай киши эҳтимолий хавф деб баҳоланган.

БМТ ва Amnesty International илгари бу каби ҳаракатларни ҳарбий жиноят деб эълон қилганди. Breaking the Silence ташкилоти бу ҳаракатлар фақат ҳимоя эмас, балки мажбуран кўчириш, вайрон қилиш ва мусодара қилиш эканини таъкидлаб, буни нормал ҳолат сифатида қарамасликка чақирмоқда.

Киритилди: 17:00 11.04.2025. Ўқилди: 1089 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!