Ғазо сектори жанубида қўлбола портловчи қурилманинг ишга туширилиши оқибатида икки Исроил аскари яраланди.
Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби маълум қилди.
"Ғазо сектори жанубидаги террорчилар инфратузилмасини тозалаш бўйича операция чоғида ишга туширилган қўлбола портловчи қурилманинг портлаши натижасида икки нафар ҳарбий енгил жароҳат олди", — дейилади хабарда.
Аскарлар тиббий ёрдам кўрсатиш учун касалхонага эвакуация қилинди.