Бугун 26 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ғазо остида юзлаб километрлик ҲАМАС туннеллари борлиги айтилди

Ғазо остида юзлаб километрлик ҲАМАС туннеллари борлиги айтилди

BILD журналисти Ян-Филипп Бургард Исроил ҳарбийлари билан бирга Ғазо сектори остидаги ҲАМАС туннелларидан бирида бўлди.

Исроил ҳарбийларининг маълум қилишича, ер остидаги туннеллар тармоғи юзлаб километрга чўзилган бўлиб, унинг қурилиши 20 йилдан ортиқ вақт давом этган.

Туннеллар бошпана, қўмондонлик пунктлари ва қурол-яроғ омборлари сифатида ишлатилган. 2023 йил 7 октябрдан кейин уларга исроиллик гаровдагилар ҳам олиб келингани айтилмоқда.

Журналистлар туннеллардан бирида мармар билан безатилган, матрас, кўзгу ва ҳаммомга эга хонани ҳам кўрган. Исроил ҳарбийлари уни ҳазил тариқасида «президент люкси» деб атаган. Тахминларга кўра, бу ерда ҲАМАСнинг юқори мартабали қўмондонлари бўлган.

Исроил ҳарбийлари туннеллар инфратузилмасини тўлиқ йўқ қилиш яна бир неча йил давом этиши мумкинлигини билдирган. Уларнинг таъкидлашича, ҲАМАС ҳозир кичик жанговар гуруҳлар, пистирмалар, портловчи қурилмалар ва сақланиб қолган туннеллардан фойдаланмоқда.

Шу билан бирга, Бургард Исроил армиясига нисбатан халқаро танқидлар, жумладан, тинч аҳоли орасидаги қурбонлар ва нишонларни танлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларига ҳам тўхталган.

Исроил ҳарбийлари бу айбловларни рад этиб, зарба бериш бўйича якуний қарорни доимо инсонлар қабул қилишини таъкидлаган.

Киритилди: 20:55 25.09.2026. Ўқилди: 342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!