Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Гарвард АҚШ ҳукуматига 500 млн долларгача тўлашга рози бўлди

Гарвард АҚШ ҳукуматига 500 млн долларгача тўлашга рози бўлди

арвард университети АҚШ маъмуриятининг талабини қондиришга ва Оқ уй билан низони тўхтатиш учун 500 млн долларгача сарфлашга тайёр, деб ёзмоқда New York Times (NYT) музокаралар жараёнидан хабардор тўртта манбага таяниб.

Газета суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, Гарвард федерал ҳукуматга тўғридан-тўғри пул тўламоқчи эмас, аниқ молиявий шартлар ҳали муҳокама қилинмоқда. Тўлов АҚШ расмийларининг университетни фуқаролик ҳуқуқларини бузганликда айблаши билан боғлиқ. Хусусан, университет антисемитизмни тарқатишда ва DEI сиёсати — хилма-хиллик, тенглик, инклюзивлик — бўйича айбланган.

Гарварддан талаб қилинаётган сумма Колумбия университетига Оқ уй билан келишув доирасида антисемитизм айблови бўйича тўлашга рози бўлган жаримадан икки баравар кўп.

NYT манбаларининг таъкидлашича, АҚШ президенти Трамп Гарварддан Колумбия университетидан кўпроқ пул тўлашни талаб қилган. У олий таълим муассасаси «кўп миллион доллар» тўламагунча келишув бўлмаслигини маълум қилган.

Апрель ойи ўрталарида расмийлар таълим муассасаси Оқ уй талабларига мувофиқ таълим сиёсатини ўзгартиришдан бош тортганидан сўнг университет грантлари ва шартномаларини 2,2 миллиард доллардан кўпроққа музлатиб қўйганди.

Киритилди: 23:55 29.07.2025. Ўқилди: 806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!