Бугун 24 май, 2019 йил, жума

O'ZB

Гаров эвазига алимент тўловчи отанинг четга чиқиш ҳуқуқлари тикланди

Гаров эвазига алимент тўловчи отанинг четга чиқиш ҳуқуқлари тикланди

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг буйруғига асосан 2017 йил 27 март кунидан бошлаб Ботир Абдураимовдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Мазкур суд буйруғининг ижросини таъминлаш Мажбурий ижро бюроси зиммасига юклатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Б.Абдураимовнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Б.Абдураимов чекловни бекор қилиш мақсадида Қумқўрғон туман 2-сонли давлат нотариал идораси орқали гаров шартномаси тузиб, бошқарувида бўлган НЕКСИЯ русумли автомошинани алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш мақсадида гаровга қўйган.

Бундан ташқари, гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз эллик бараваридан кам бўлмаслиги лозим.

Алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида ги 808-сон қарорига асосан амалга оширилади.

Алимент тўловчи фуқаро жорий йилнинг 19 апрель куни ФИБ Қумқўрғон туманлараро судига алимент тўлаш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди ва гаров шартномасига асосан Б.Абдураимовнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари тикланди.

Шунингдек, алимент мажбуриятлари икки ойдан ортиқ муддат давомида бажарилмаган тақдирда ундирув гаров предметига қаратиш назарда тутилади.

Киритилди: 15:09 29.04.2019. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!