Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ғарб Россиядан қўрқиб, Украинага қўшин юбормаяпти

Ғарб Россиядан қўрқиб, Украинага қўшин юбормаяпти

Ғарб давлатлари Россия билан кенг кўламли можародан қўрқиб, Украинага қўшин юбормаяпти. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский "HugoDécrypte" нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Улар Украинага қуролли кучлари, ҳаво кучлари ёки бошқа нарсалар билан ёрдам бермаяпти, чунки улар Россия билан уруш бошланишидан қўрқишади, бу уларнинг Россиядан қўрқишидан далолат беради", — деди у.

Зеленский ҳозирги вазиятни цинизм деб атади, чунки маълум бўлишича, АҚШ Исроилга ёрдам пакетини маъқуллаган ҳолда Эрон билан бўлиши мумкин бўлган урушдан қўрқмайди.

Киритилди: 21:55 22.04.2024. Ўқилди: 1701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!