Бугун 8 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ғарб мамлакатлари Украина россиялик генерал Алексеевга суиқасд уюштирганига шубҳа қилмоқда

Ғарб мамлакатлари Украина россиялик генерал Алексеевга суиқасд уюштирганига шубҳа қилмоқда

The Washington Post хабарига кўра, собиқ ва амалдаги Ғарб разведка ходимлари Россия Қуролли кучлари Бош штаби Ҳарбий разведка бош бошқармасининг биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Владимир Алексеевга қилинган суиқасдда Украина алоқаси борлиги эҳтимоли паст, деб ҳисобламоқда.

Манбаларнинг айтишича, ҳужум тинчлик музокаралари давомида содир бўлгани ҳисобга олинса, бу музокараларнинг бузилишига ва АҚШ маъмуриятининг ғазабланишига сабаб бўлиши мумкин. Собиқ америкалик разведка ходими Украина махсус хизматлари илгари шундай ҳужумлар қилганини, лекин ҳозир буни амалга ошириши аҳмоқлик бўлишини таъкидлаган.

The Washington Post манбаларидан бири суиқасд “Россиядаги ички низоларга оид масала билан боғлиқ бўлиши мумкин” деб ҳисоблайди.

Киритилди: 20:41 07.02.2026. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!