Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ғарб элиталари Россияда ички беқарорлик келтириб чиқаришга уринмоқда

Ғарб элиталари Россияда ички беқарорлик келтириб чиқаришга уринмоқда

Россия президенти Владимир Путин Ғарб элиталари Россияда ички беқарорликни келтириб чиқаришга ҳаракат қилаётганини, аммо бундай уринишлар самара бермаётганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Россия мисли кўрилмаган ташқи босимга дуч келмоқда, аммо мамлакатга стратегик мағлубият етказиш ёки жанг майдонида ғалаба қозонишнинг иложи бўлмаяпти.

«Россия Ғарб элиталарининг мисли кўрилмаган босимини бошдан кечирмоқда. Улар бизга стратегик мағлубият етказа олмаяптилар, жанг майдонида ғалаба қозона олмаяптилар. Шунинг учун сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, ички тартибсизликларни келтириб чиқаришга уринмоқдалар. Аммо бу ҳам муваффақиятсиз тугамоқда», — деди Путин.

Россия раҳбари мазкур баёнотни Москвада ўтаётган «Ягона Россия» партиясининг XXIII қурултойи ялпи мажлисида сўзлаган нутқи давомида билдирди.

Киритилди: 19:21 28.06.2026. Ўқилди: 1180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!