Бу ҳақда Le Monde маълум қилди.
Нашр манбасининг сўзларига кўра, бундай муҳокама, хусусан, Франция ва Буюк Британия расмийлари ўртасида бўлиб ўтмоқда.
"Ушбу масала Буюк Британия бош вазири Кир Стаpмернинг 11 ноябрда Парижга ташрифидан кейин кўтарилган. Бу мавзудаги музокаралар ўта нозик ва махфийдир", — деб ёзади Le Monde.
Муҳокама Украинага ҳарбий ёрдамни қисқартиришга бир неча бор ваъда берган Доналд Трампнинг АҚШ президентлик сайловида ғалаба қозониши фонида қайта тикланди.