Бу ҳақда Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя маълум қилди.
«Биз ҳаммамиз тинчликдан умид қиламиз», деди россиялик дипломат. “Бу [можарони] тарғиб қилаётганлар, улар учун ўлаётган камбағал украиналиклар ёрдамида бизга қарши прокси уруш олиб боришни тўхтатсалар, биз биринчи кунданоқ аниқ белгилаб қўйган ташвишларимиз бўйича реал позицияни эгалласа, менимча, Тинчлик истиқболи яқинлашади", деди Небензя ва бошқа томон ҳозирча мазмунли ҳамкорликка тайёр эмаслигини таъкидлади.