Компания расмий вакили Жастин Маккартининг маълум қилишича, 88 йил давомида президентларнинг омма томонидан маъқул кўрилиш рейтингини нашр қилиб келган Gallup энди буни эълон қилмайди.
Маккартининг сўзларига кўра, қарор компаниянинг янги стратегияси доирасида қабул қилинган бўлиб, унда “жамоатчиликнинг долзарб муаммолари ва давлат сиёсати бўйича сўровномалар билан кўпроқ шуғулланиш” мақсад қилинган.
Gallup вакиллари, шунингдек, ҳозирда президент иш фаолиятини маъқуллаш даражаси бўйича бошқа кўплаб рейтинглар эълон қилинаётганини қўшимча қилди.
Gallup томонидан ҳар ой эълон қилинадиган рейтинглар оммавий ахборот воситалари томонидан жамият кайфияти ҳақида ишончли манба сифатида фаол фойдаланилган.
Охирги тадқиқот натижаларига кўра, 2025 йил декабр ойида эълон қилинган рейтингда Доналд Трампга нисбатан аҳолининг ишонч даражаси 36 фоизга пасайгани қайд этилган.