Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ғалланинг минимал нархи эълон қилинди

Ғалланинг минимал нархи эълон қилинди

Ғалланинг кутилаётган минимал нархи 1 тонна учун 3 млн сўм деб белгиланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Айтилишича, 1 июлдан бошлаб фермер ва кластерлар буғдойни бозор нархларида сотувга қўяди. Шу муносабат билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жаҳон нархлари таҳлили асосида ғалланинг кутилаётган минимал нархини эълон қилди.

Июл-август ойларида биржада шаклланган ўртача нархлардан келиб чиқиб, фермерларга ижобий фарқ тўлаб берилади.

Агар август ойида биржа нархи 1 тонна учун 3,5 млн сўм бўлса, фермерга тўлаб бериладиган нарх 500 минг сўм этиб белгинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилиши ҳақида хабар берилганди. Бу йилда ушбу мақсадлар учун давлат томонидан 6 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.

Киритилди: 14:59 13.05.2022. Ўқилди: 5729 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!