Россияда Улуғ Ватан урушининг 75 йиллигига бағишланган Ғалаба парадида иштирок этган ҳарбийларнинг ҳеч бирида коронавирус билан касалланиш қайд этилмади, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббиёт бош бошқармаси бошлиғи Дмитрий Тришкиннинг сўзларига кўра, бундай натижага ўз вақтида қабул қилинган самарали хавфсизлик чоралари туфайли эришилган.
"Ғалаба парадининг охирида уларнинг барчаси соғ-саломат ўзларининг доимий жойлашиш жойларига қайтиб келишди ва икки ҳафталик кузатув ҳамда лаборатория текширувидан ўтишди", деди Тришкин.
У ҳар бир параддан ўтувчи гуруҳга тиббиёт ходимлари бириктирилгани ва улар иштирокчиларнинг соғлиғини назорат қилиб боришганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни Россияда Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтди.