Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Гаджетлар кўз саратонига олиб келадими?

Гаджетлар кўз саратонига олиб келадими?

Агар кўзингиз тушган бўлса, ижтимоий тармоқларда юртимизда болалар орасида кўз саратони билан касалланиш ҳолатлари ошганлиги ва бунга улар кўп вақтини сарфлайдиган гаджетлар сабаб бўлаётганлиги келтирилган.

❓Хўш, бу қанчалик тўғри ва мутахассисларнинг бу борадаги фикрлари қандай?

💬 — Асосий масалага тўхталишдан олдин онкологик касалликлар ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланиб бораётганини айтиш жоиз, — дейди Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Отабек Икрамов. — Буни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумоти ҳам тасдиқлайди. Яъни онкология ташхиси қўйилгандан кейинги бир йил давомида ҳар учинчи бемор оламдан ўтар экан. Кўриниб турибдики, масала чиндан ҳам жиддий.

📊 Сўнгги 10 йилликда ўсма касалликлари сезиларли даражада кўпайди, шу жумладан, кўрув аъзосининг онкологик хасталиклари ҳам. У умумий ўсма касалликларининг бир фоизини ташкил этиши бизни хотиржам қилмаслиги керак. Негаки, бугун дунёда ҳар 100 минг кишига салкам 4 та шу турдаги касаллик тўғри келади.

👁 Энди асосий масалага ўтамиз. Кўз ўсма касалликларининг ортишида доимий ҳамроҳимизга айланиб бораётган гаджетларнинг улуши каттами?

❗️Германиянинг Эссен университети мутахассислари бу саволга йўқ, деб жавоб берган.

🔎 Гап шундаки, улар 2020 йилда COVID-19 пандемияси муносабати билан ўтказган илмий тадқиқот давомида мобиль телефонлар ва бошқа гаджетлар инсон кўрув аъзоси нурланиши ва онкологик касалликларга олиб келмаслиги исботланди.

⬇️ Кўз саратонига олиб келадиган асосий омиллар қуйидагилардан иборат:

🟣 ирсий хасталиклар,
🟣 экологиянинг зарарли таъсири,
🟣 айрим вирусли касалликлар.

‼️ Аммо, болалар, айниқса, уларнинг ота-оналари гаджетлар кўз саратони касаллигига умуман сабаб бўлмас экан, дея хотиржамликка берилмасликлари керак.

🔬 Гаджетлардан узлуксиз фойдаланиш алал-оқибат турли хасталикларга, жумладан, кўз ўсмасига олиб келиши мумкинлигини тушуниш учун соҳа мутахассиси бўлиш шарт эмас.

📈 Кейинги пайтда “қуруқ кўз” синдромининг сезиларли даражада кўпайиб бораётгани ҳам барчамизни ҳушёр тортириши зарур.

⏰ Шулардан келиб чиқиб, офтальмологларнинг кўрсатмасига амал қилиш, болаларнинг кунига 2 соатдан ортиқ гаджетлар билан шуғулланишига йўл қўймаслик, иш жараёни компьютер билан боғлиқ бўлган инсонларга эса кўз устки қисмини “намлантирувчи” махсус препаратлардан фойдаланиш тавсия этилади.

‼️ Умуман олганда, ҳозирги ахборот технологиялари даврида гаджетлардан фойдаланмасликнинг иложи йўқ. Аммо меъёрни билиш ва шунга амал қилиш ўзимиз ва саломатлигимиз учун зарур.

Киритилди: 12:07 14.03.2025. Ўқилди: 609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!