Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

G7 Украинага қарийб 50 миллиард доллар ажратди

G7 Украинага қарийб 50 миллиард доллар ажратди

G7 Россия активларидан олинган даромадлар ҳисобига Украинага қарийб 50 миллиард доллар ажратди.

G7 давлатлари Россиянинг музлатилган активларидан олинаётган даромадлар ҳисобига Украинага қарийб 50 миллиард доллар миқдорида кредит ажратган. Бу ҳақда Украина Молия вазирлиги ва миллий идоралар маълумотларига таяниб, РИА Новости хабар берди.

2024 йилда «Катта еттилик» давлатлари мазкур механизм асосида Украинага қарийб 50 миллиард долларлик кредит ажратишни маъқуллаган. 2026 йил сентябрь ойи охирига келиб Киев ушбу маблағларнинг 49,4 миллиард долларини олган.

Мазкур маблағларнинг биринчи 1 миллиард доллари АҚШ томонидан 2024 йил охирида ажратилган. Кейинчалик Вашингтон Россия активларидан олинаётган даромадлар ҳисобига қўшимча маблағ йўналтирмаган.

G7нинг қолган аъзолари Украинага 2025 йилда 37,9 миллиард доллар, 2026 йилда эса яна 10,5 миллиард доллар ажратган.

Россия Марказий банкининг хориждаги активлари 2022 йилда Украинадаги можаро бошланганидан сўнг музлатилган. Россия Марказий банки баҳосига кўра, уларнинг асосий қисми — 210 миллиард евродан ортиқ маблағ — Европанинг энг йирик депозитарийларидан бири бўлган Euroclearда сақланмоқда.

Москва эса жавоб чораларини кўрган. Россияда «дўстона бўлмаган» давлатлардан бўлган хорижий инвесторларнинг активлари ва улардан олинадиган даромадлар махсус «С» туридаги ҳисоб рақамларида жамланмоқда.

Ушбу маблағларни мамлакатдан олиб чиқиш Россия ҳукумати ҳузуридаги махсус комиссия қарори асосида амалга оширилиши мумкин.

Киритилди: 08:48 06.10.2026. Ўқилди: 590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!