Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Футбол бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоалар қанча ишлаб олади?

Футбол бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоалар қанча ишлаб олади?

Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олган барча терма жамоаларга аллақачон 1,5 млн $дан берилган. Бу маблағ жаҳон чемпионатига тайёргарлик вақтидаги харажатларни қоплаш учун ҳисоблаб чиқилган.

🔸Гуруҳдан чиқа олмаган ҳар бир жамоа 9 млн $;

🔸1/8 финалда мағлуб бўлганлар 13 млн $;

🔸1/4 финалда мағлуб бўлган жамоалар 17 млн $ олади.

Агар жамоа ярим финалда ва учинчи ўрин учун ўйинда мағлуб бўлса, 25 млн $, учинчи ўринни эгаллаган жамоага эса яна 2 млн $ қўшимча тўланади.

Финалчи 30 млн $, 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан терма жамоа эса 42 млн $ ишлаб олади.

Қатар-2022’даги барча тўловлар рекорд даражадаги жами 1 млрд $ни ташкил этади, бу 2014 йилги Бразилиядаги жаҳон чемпионатидан деярли икки баробар кўп.

Киритилди: 10:32 17.11.2022. Ўқилди: 3937 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!