Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат қилишлари мумкин бўлади

Фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат қилишлари мумкин бўлади

Ўзларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бузилган деб ҳисобловчи жисмоний ва юридик шахслар ҳам Конституциявий судга мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Амалдаги қонунга кўра, ҳозирда қуйидагилар Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқига эга:

Олий Мажлис палаталари;

Президент;

Вазирлар Маҳкамаси;

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман);

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси;

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳи;

Сенат аъзолари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат сенаторлар гуруҳи;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди;

Бош прокурор.

Конституциявий суднинг камида уч нафар судьяси ташаббуси билан ҳам Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масала киритилиши мумкин.

Киритилди: 11:42 24.05.2019. Ўқилди: 1733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!