Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ФТА иқлим ўзгариши ва CO₂ чиқиндиларини камайтиришга қандай ҳисса қўшмоқда?

A A A
ФТА иқлим ўзгариши ва CO₂ чиқиндиларини камайтиришга қандай ҳисса қўшмоқда?

Бугун иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши дунё бўйлаб барчага ўз таъсирини кўрсатмоқда. Атмосферага чиқарилаётган CO₂ ва бошқа зарарли газларни камайтириш Франция тараққиёт агентлиги (AFD) фаолиятининг асосий мақсадларидан биридир.

Агентлик иссиқхона газларини чеклаш, аҳоли ва табиатни иқлим оқибатларидан ҳимоя қилиш йўл хариталарини яратиш бўйича мунтазам иш олиб бормоқда. Мазкур жараёнда имтиёзли кредитлар, грантлар ва техник ёрдам каби турли молиявий инструментлар кенг сафарбар этилади.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ФТАнинг «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси ҳам айнан шу хайрли мақсадга хизмат қилади. Лойиҳа чорвачилик секторида атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш ҳамда фермер хўжаликларининг иқлимга чидамлилигини оширишга қаратилган тадбирларни молиялаштирмоқда.

Киритилди: 17:07 24.08.2026. Ўқилди: 274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!