Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Фронтдаги ҳозирги вазият: Украина ушлаб турибди

Фронтдаги ҳозирги вазият: Украина ушлаб турибди

Украина Россияни қанча керак бўлса, шунча ушлаб тура олишига ишонч ҳосил қилмоқда.

The Economist нашрининг ёзишича, чет эллик ёлланма аскарлар, шу жумладан хитойлик жангчиларнинг келиши эҳтимоли бўлишига қарамай, Киев ўзининг дронлар ишлаб чиқаришига ва тактик устунлигига умид боғламоқда.

Март ойида Россия қўшинлари 2023 йил августидан бери украиналикларнинг назоратида бўлган Курск вилоятидаги ҳудудлардан уларни сиқиб чиқарди. Россия қўшинлари сара бўлинмалар, шимолий кореялик жангчилар ва радио тўсиқлардан ҳимояланган оптик толали дронлардан фойдаланди. Энди жанг ҳаракатлари яна Украина ҳудудига кўчди. Чегарадаги қишлоқларни ўққа тутиш тўхтамаяпти, аҳоли оммавий тарзда кўчирилмоқда.

Суми вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Владимир Артюхнинг айтишича, чегарани кесиб ўтган россиялик десантчилар йўқ қилинган.

Донбассда шиддатли жанглар давом этмоқда. 8 апрель куни президент Владимир Зеленский Россия томонида жанг қилган икки нафар Хитой фуқароси асирга олинганини маълум қилди. Бу масала дипломатик даражада кўтарилади.

Киритилди: 22:33 09.04.2025. Ўқилди: 2727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!