Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Фридрих Мерцнинг рейтинги рекорд даражада пасайди: Германияликларнинг 78 фоизи ундан норози

Фридрих Мерцнинг рейтинги рекорд даражада пасайди: Германияликларнинг 78 фоизи ундан норози

Германияликларнинг канцлер Фридрих Мерцдан норозилик даражаси рекорд даражадаги 78 фоизга етди. Ушбу кўрсаткич ГФРнинг аввалги канцлери Олаф Шольцнинг энг паст кўрсаткичидан ҳам юқорироқдир.

Бу ҳақда жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича Forsa институти ўтказган сўровнома натижаларига таяниб, ntv телеканали хабар бермоқда.

Телеканалнинг қайд этишича, Forsa сўровномалари доирасида Шольцнинг рейтинги ҳеч қачон бу қадар паст бўлмаган.

Сўровнома 31 мартдан 2 апрелгача бўлган даврда 1503 киши иштирокида ўтказилди.

Киритилди: 23:51 07.04.2026. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!