Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Фридрих Мерц 12 соатлик иш кунининг афзалликларини таъкидлади

Фридрих Мерц 12 соатлик иш кунининг афзалликларини таъкидлади

Германия канцлери Фридрих Мерц иш вақтини ҳисобга олишда мослашувчан ёндашув жорий этиш компаниялар ва ходимлар учун янги имкониятлар яратиши мумкинлигини билдирди. У бу ҳақда Берлинда Германия иш берувчилар уюшмалари федерал бирлашмаси (BDA) тадбирида сўзлаганида айтди.

Мерц ҳафтанинг айрим кунларида 12 соатдан ишлаб, қолган кунларда дам олиш имконини берувчи иш тартибининг афзалликларига эътибор қаратди.

«Халқаро компаниялар бор, уларда кетма-кет 12 соатдан ишлашади. Ҳафтасига уч марта, кейин эса етарли», — деди канцлер.

Унинг фикрича, бундай иш тартиби ходимларга оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш имконини беради. Шу сабабли, Мерц бундай ёндашувни эксплуатация деб баҳоламаслик кераклигини таъкидлади.

Германия ҳукумати раҳбари иш вақтини мослашувчан тартибда ташкил этишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлигини яна бир бор қайд этди.

Шу билан бирга, Мерцнинг ўзи илгари 12 соатлик иш жадвали асосида ишлагани ҳақида маълумот берилмаган.

Киритилди: Бугун 08:48. Ўқилди: 315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!