Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Француз автомобиллари "UzChasys" ўзбек фаралари билан жиҳозланади

Француз автомобиллари "UzChasys" ўзбек фаралари билан жиҳозланади

“Ўзавтосаноат” AЖ тузилмавий корхонаси Наманганда автомобил фараларини ишлаб чиқарувчи “UzChasys” компанияси Франциянинг Stellantis компаниясига қарашли Peugeot Partner автомобилларига фаралар етказиб беришни бошлади.

Шундай қилиб, компания ўз маҳсулотларини етказиб бериш географиясини эндиликда Франция билан кенгайтирди. Куни кеча 23 июнь куни автомобиль фараларининг биринчи партияси Францияга юборилди.

Француз автомобиллари "UzChasys" ўзбек фаралари билан жиҳозланади

Француз автомобиллари "UzChasys" ўзбек фаралари билан жиҳозланади

Таъкидлаш жоизки, 2021 йил давомида компания умумий даромадларининг қарийб учдан бир қисми экспортга тўғри келган, бу эса қарийб 8,5 миллион долларни ташкил этади.

“UzChasys” МЧЖ ҚК – Марказий Осиёдаги автомобиль фараларини ишлаб чиқарувчи энг йирик корхона ҳисобланади. У Uzauto Motors (Ўзбекистон), Renault-Avtovaz (Россия) ва PCMA Rus (Россия) конвейерларига маҳсулот етказиб беради. Корхона Chevrolet, Lada, Niva ва Peugeot брендлари учун фаралар ишлаб чиқаради.

Корхона 2009 йилда Наманган вилоятида ташкил этилган. Бугунги кун бўйича ходимлар сони 638 кишини ташкил этади.

Stellantis – 2021-йилда Fiat Chrysler Automobiles PSA Group'ни бирлашиши натижасида яратилган глобал холдинг компанияси ҳисобланади. У Fiat, Chrysler, Peugeot, Citroen, Opel, Jeep, Maserati, Alfa Romeo ва бошқа бир қанча брендларга эгалик қилади.

Киритилди: 10:00 28.06.2022. Ўқилди: 3510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!