Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Франциянинг олти шаҳри Қатардаги ЖЧ-2022га бойкот эълон қилди

Франциянинг олти шаҳри Қатардаги ЖЧ-2022га бойкот эълон қилди

Франциянинг олти шаҳри 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини бойкот қилади, дея хабар бермоқда Ge.globo Париж шаҳар кенгашига таяниб.

Қайд этилишича, Париж-Лилль, Страсбург, Реймс, Бордо ва Марсель шаҳарда мундиал ўйинларини трансляция қилиш учун тадбирлар ўтказмайди ёки экранлар тақдим қилмайди. Бу қарор жаҳон чемпионати мезбони Қатарга қарши норозилик ҳаракатидир.

Париж спорт вазири Пьер Рабадан бу қарорни бўлажак жаҳон чемпионатини экологик ва ижтимоий жиҳатдан ташкил этиш шартлари билан асослади.

Футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади.

Киритилди: 07:41 04.10.2022. Ўқилди: 6416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!