БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазо секторида гуманитар пауза қилиш ва ўт очишни тўхтатишга чақиришдан кўра анча олдинга бориши керак, деди Франциянинг ташкилотдаги доимий вакили Никола де Ривьер.
Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Де Ривьернинг сўзларига кўра, БМТ Хавфсизлик кенгаши 15 ноябрь куни чоралар кўрган, аммо бу етарли эмас ва яна кўп нарса керак.
"Фавқулодда вазият бор ва менимча, бизга гуманитар паузадан кўра кўпроқ нарса керак, бизга ўт очишни тўхтатишга олиб келадиган сулҳ керак", деди у.