Мамлакат Миллий статистика ва иқтисодий тадқиқотлар институти (Insee) маълумотларига кўра, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 119 фоизни ташкил қилган.
Бу кўрсаткич Европа Иттифоқида Греция ва Италиядан кейинги учинчи юқори даража ҳисобланади.
Франция давлат қарзи биринчи марта 2026 йилнинг биринчи чорагида 3,5 триллион евродан ошган эди. Мамлакат Молия вазирлиги эса 2026–2027 йилларда қарз бўйича янги рекордлар ўрнатилиши мумкинлигини аввалроқ билдирган.
Франция молия вазири Ролан Лескюрнинг айтишича, давлат қарзини хизмат кўрсатиш харажатлари йилига 65 миллиард еврони ташкил этмоқда ва бу мудофаа харажатларидан ҳам юқори.